tg-me.com/Kitobxonuz/8800
Last Update:
Ибн Аби Ҳотим ривоят қилишларича, бир аъробий (сахролик араб) келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Роббимиз яқинми муножот қилсак ёки узоқми нидо қилсак?!» деганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом сукут сақлаб туриб қолганлар. Шунда Аллоҳ таоло: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар», оятини нозил қилган экан.
Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз бандаларига яқин эканлигини баён қилмоқда. Ҳадис имомлари Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам шу маъно бор. У киши айтадиларки, «Пайғамбар алайҳиссолату вассалом билан ғазотда эдик. Тепаликка чиксак ҳам, пастликка тушсак ҳам, баланд овоз билан такбир айтиб борар эдик. У зот бизга яқинлашиб келдиларда:
«Эй одамлар, ўзингизга раҳм қилинг. Сиз карга ёки ғойибга дуо қилаётганингиз йўқ, балки эшитувчи, кўрувчи Зотга дуо қиляпсиз. Сиз дуо қилаётган зот сизга минган уловингизнинг бўйнидан ҳам яқин», - дедилар».
📚@kitobxonuz
BY 🕊 Ilm-Ziyo 📚
Share with your friend now:
tg-me.com/Kitobxonuz/8800